Спорт

Испаниялик депутатлар сабаб ЖЧ-2030 мезбонлари ўзгариши мумкин

**Испания Депутатлари Сабаб ЖЧ-2030 Мезбонлиги Ўзгариши Мумкин**

Испаниянинг ҳукмрон коалициясига мансуб депутатлар ҳукуматни 2030-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Марокаш билан биргаликда ўтказиш режасидан воз кечишга чақирди. Бу чақириққа Сеута шаҳридаги миграция инқирози сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ЭФЕ агентлиги хабар берди.

Режага кўра, ЖЧ-2030 турнирининг очилиш ўйинлари Уругвай, Парагвай ва Аргентинада бўлиб ўтиши, турнирнинг асосий қисмига эса Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу ташаббус Испания парламентининг қуйи палатаси – Депутатлар конгрессида Испания Социалистик ищилар партияси билан ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи "Сумар" парламент гуруҳи томонидан илгари сурилган.

Депутатлар ҳукуматни ФИФА, Испания қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) ҳамда Португалия ҳукуматини 2030-йилги Жаҳон чемпионатининг амалдаги қўшма мезбонлик модели бўйича махсус қайта кўриб чиқиш ва баҳолаш зарурати ҳақида хабардор қилишга чақирган. Шунингдек, улар Сеута чегарасида юз берган воқеаларнинг турнир билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга қандай таъсир кўрсатганини баҳолашни ҳам сўраган.

ЭФЕ қайд этишича, аввалроқ Португалия депутатлари ҳам шунга ўхшаш ташаббус билан чиқиб, Марокашнинг ЖЧ-2030 мезбонлигидаги иштирокига қарши эканликларини билдирган эди.

Испания ҳукумати маълумотларига кўра, июл ойи охирида қарийб 72 минг нафар ноқонуний муҳожир сузиб ёки Марокашдан Сеутани ажратиб турувчи тўлқин синдиргични айланиб ўтиш орқали шаҳар ҳудудига киришга уринган. Мадрид хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳарбийларни ҳудудга юборган. Испания ҳукумати маълумотига кўра, камида 75 киши Сеутага етиб боришга уриниш чоғида ҳалок бўлган. Марокаш томони эса 11 нафар қурбон ҳақида маълум қилган. Шунингдек, тахминан 70 минг нафар мигрант Марокашга қайтарилгани билдирилган.

world cupfootballhuman rightsspainmoroccomigration crisisceutahosting bid