Спорт

Жанни Инфантино: “ЖЧ-2030 тарихдаги энг яхшиси бўлади”

Жанни Инфантино: "ЖЧ-2030 тарихда энг зўр бўлади"

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино 2030-йилда Марокашда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати тарихдаги энг яхши мусобақа бўлишига қат'ий ишонч билдирди. Инфантино бу фикрларини 30-июл куни Марокашда Тахт куни байрамида иштирок этиш учун қилган ташрифи чоғида баён этди.

СОПЕ нашрининг Инфантино сўзларидан иқтибос келтиришича, у шундай деган: "Марокашликлар — ўз миллий терма жамоасининг ютуқларини катта қувонч ва иштиёқ билан нишонлайдиган ашаддий футбол мухлислари. ЖЧ-2030 шубҳасиз тарихдаги энг яхшиси бўлади, чунки у барча мамлакатлар ичида энг гўзали бўлган Марокашда ўтказилади".

Ма'лумот учун, 2030-йилги Жаҳон чемпионати 13-июндан 21-июлгача Испания, Португалия ва Марокаш давлатларида бўлиб ўтади. Ушбу турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг очилиш учрашувларига Жанубий Америка қит'аси вакиллари — Уругвай, Аргентина ва Парагвай мезбонлик қилади.

fifaworld cupfootballspaingianni infantinomoroccoportugalsouth america