Ишдан кетиш – 2 минг доллар: Кореядаги ўзбеклар шартномасидаги баҳсли банд
Маҳаллий маъмурият, иш берувчи компания ва Корея Меҳнат вазирлиги вакиллари шартнома Ўзбекистон ҳудудида тузилгани сабаб

**Ишдан кетиш учун 2000 доллар жарима: Кореядаги ўзбек ищилар шартномасидаги баҳсли бандлар**
Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида ишлаётган айрим ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари иш жойини рухсациз ўзгартирган тақдирда ҳар ой 2000 доллар жарима тўлаш мажбуриятини юкловчи ҳужжатларни имзолагани хабар қилинмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу шартларни мажбурий меҳнат белгилари сифатида баҳоламоқда.
Улсан шаҳридаги кемасозлик корхоналарига жалб қилинган ўзбекистонлик ищилар билан тузилган келишувда иш жойини рухсациз ўзгартирганлик учун ҳар ой 2000 доллар жарима белгиланиши жиддий мунозараларга сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ищилар Кореяга Э-9 меҳнат визаси билан келган ва маҳаллий бандлик агентлиги билан шартнома имзолаган. Ҳужжатларда иш жойини Ўзбекистоннинг Кореядаги меҳнат агентлигининг ёзма розилигисиз ўзгартирган ищига ойига 2000 доллар жарима солиниши кўрсатилган. Шунингдек, жарима Кореяда ноқонуний қолиш ёки иш берувчининг қонуний талабларига риоя қилмаслик ҳолатларида ҳам қўлланилиши мумкин.
Айрим меҳнат муҳожирлари бу талаб амалда уларнинг бошқа корхонага ўтишига тўсқинлик қилаётганини таъкидламоқда.
Ўзбекистонлик ищилар Улсан шаҳридаги кемасозлик корхоналарининг ищи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ташкил этилган махсус лойиҳа доирасида Кореяга жалб қилинган. Улар Фарғона вилоятида ташкил этилган "Улсан глобал кадрлар тайёрлаш маркази"да уч ой давомида корейс тили ва кемасозлик технологиялари бўйича ўқитилган. Лойиҳага Улсан шаҳар ҳокимлиги қарийб бир миллиард вон ажратган, Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес эса ўқув ускуналари ва мутахассислар билан таъминлаган. Дастур доирасида Кореяга тахминан 380 нафар ищи борган.
Ўзбекистонлик ищилардан бирининг сўзларига кўра, Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес субпудрат корхонасидан бўшатилган таниши бошқа иш топганига қарамай, ундан 6000 доллар жарима талаб қилинган. Унинг таъкидлашича, ищилар иш ҳажми камайиши, соғлигининг ёмонлашиши ёки иш берувчи томонидан бўшатилишига қарамай, иш жойини эркин ўзгартира олмаяпти.
Масала 26 ёшли ўзбекистонлик ищининг ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлишидан кейин янада кескинлашган. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, у меҳнат шароити хавфли экани ва маош пастлиги сабаб бошқа корхонага ўтишни истаган, аммо жарима тўлаш хавфи туфайли бунга эриша олмаган.
Жанубий Кореядаги айрим ҳуқуқшунослар 2000 долларлик жарима меҳнат муҳожирларининг иқтисодий жиҳатдан заиф ҳолатидан фойдаланиш ва уларнинг иш жойини ўзгартириш эркинлигини чеклаш воситаси бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Адвокат Чхве Чон Гю мазкур амалиётни мажбурий меҳнат ва одам савдоси аломатларига ўхшатган. Унинг фикрича, иқтисодий жазо орқали ищини муайян корхонада қолишга мажбурлаш халқаро меҳнат стандартларига зид бўлиши мумкин.
Ўзбекистоннинг Кореядаги меҳнат агентлиги вакили жарима барча ищиларга бир хил тарзда қўлланмаслигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, корхона фаолияти тўхтаса, ищи жиддий касалликка чалинса ёки ишни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар юзага келса, иш жойини ўзгартиришга рухсат берилиши мумкин.
Улсан шаҳар маъмурияти ва Корея Меҳнат вазирлиги вакиллари эса шартнома Ўзбекистон ҳудудида тузилгани сабаб унинг шартларига бевосита аралашиш ваколати чекланганини маълум қилган. ҲД Ҳюндаи Ҳеавй Индустриес компанияси ҳам меморандумни тайёрлаш, имзолатиш ёки жарима белгилаш жараёнида иштирок этмаганини таъкидлаган. Компания бу масала Ўзбекистоннинг хориждаги меҳнат муҳожирларини бошқариш тизими билан боғлиқ эканини билдирган.
Ҳозирча жарималарнинг қонунийлиги ва улар ищиларга қай даражада қўлланаётгани юзасидан якуний ҳуқуқий хулоса берилмаган.

