Лайфстайл

Интрига борасида “Муҳташам юз йил”дан қолишмайди: энг кўп томоша қилинаётган 3 та турк сериали

**"Муҳташам юз йил"дан қолишмайдиган интригалар: Энг кўп кўрилаётган 3 та турк сериали**

Туркияда сериаллар доимий равишда суратга олинишига қарамай, уларнинг барчаси ҳам томошабинлар эътиборини қозона олмайди. Бироқ, сўнгги мавсумда учта лойиҳа мухлислар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган сериаллар қаторидан жой олди.

**"Бу денгиз тўлади"**

2025-йил октабр ойида намойиш этила бошлаган ушбу сериал қисқа муддатда рейтингларда етакчига айланди. Томошабинлар, асосан, гўзал суратга олиш жойлари, кескин сюжет ва кутилмаган воқеаларга бой ҳикояни юқори баҳоламоқда.

Ижтимоий тармоқларда Элени образини ижро этган Ава Яман кўплаб танқидларга учрамоқда. Аммо мухлисларнинг фикрича, бу сериалнинг машҳурлигидан далолат беради. Томошабинлар томонидан қайд этилаётган асосий камчилик эса ўтмиш сирларининг жуда секин очиб борилаётганидир.

**"Олис шаҳар"**

Сериалнинг иккинчи мавсуми кўплаб мухлисларни ҳафсаласини пир қилди ва биринчи мавсум даражасига чиқа олмади. Шунга қарамай, ижодкорларнинг уни учинчи мавсумга узайтириш қарори томошабинларни ҳайратда қолдирди.

Янги мавсум сюжетида кескин бурилишлар кўп: Боран ҳаётга қайтади, Марям яна Мидятга келади ва ўз сирларини яширади, Зеррин қизи ҳақидаги ҳақиқатни Каядан беркитади, Садо ва Эжмел ўртасидаги адоват эса давом этади.

Авваллари томошабинлар актёрлар ижроси ва интригаларга юқори баҳо берган бўлса, ҳозир улар сюжетнинг сустлашгани, ортиқча қаҳрамонлар пайдо бўлгани ҳамда айрим образлар ҳикоясига етарлича эътибор қаратилмаётганидан шикоят қилмоқда. Шунга қарамай, сериал ҳануз катта қизиқиш билан томоша қилинмоқда.

**"Сен мен севган одамсан"**

Ушбу лойиҳа ҳам мавсумнинг энг муваффақиятли сериалларидан бирига айланди. Унинг рейтинглари тобора ошиб бормоқда.

Томошабинлар сериалнинг кўп қатламли сюжети, унда кўтарилган ижтимоий мавзулар, актёрларнинг ишонарли ижроси ва воқеалар ривожининг динамикасини алоҳида эътироф этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи мавсум 15-қисм билан якунланади. Сериал куз фаслида янги мавсум билан экранларга қайтиши кутилмоқда. Ҳозирча лойиҳа жиддий танқидларга учрамаган бўлса-да, айрим томошабинлар актёрларнинг ижроси юзасидан эътироз билдирмоқда.

entertainmenttv show ratings"bu dengiz to‘ladi""olis shahar""sen men sevgan odamsan"tv series reviewsturkish tv series