Инстаграм: ЙПХ ходимидан кўрмана олган Дурдона Қурбонова, онасига кутилмаган совға тайёрлаган Умид винес, хонанда Райҳон нимадан хафа?

Инстаграм: Дурдона Қурбонова ЙПХ ходимининг кўрманасини олди, Умид винес онасига кутилмаган совға тайёрлади, хонанда Райҳон нимадан хафа бўлди?
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида эълон қилинган қизиқарли фото ва видеоларини тақдим этамиз.
Телебошловчи ва блогер Ҳуснора Шодиева ўғли билан бирга пойтахт кинотеатрларидан бирида “Ўргимчак-одам: Янги кун” филмининг премьерасига борди.
Фото: Инстаграм
Актёр Адиз Ражабов суратга олиш майдонидан қизғин жараёнларни фотосуратларга муҳрлади.
Фото: Инстаграм
Актриса ва инстаблогер Феруза Юсупова оиласи даврасида мароқли вақт ўтказмоқда.
Фото: Инстаграм
“Зирапча” реалити-шоуси иштирокчиси, Кокош тахаллуси билан танилган блогер Комила Абдуқодирова болалик йилларини эслади.
Фото: Инстаграм
Таниқли актриса Ойдин Юсупова саҳифасига актёр Бобур Йўлдошев билан 16 йил аввал тушган суратини жойлаштирди.
Фото: Инстаграм
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова таниқли журналист Дилдора Рустамовани туғилган куни билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.
Фото: Инстаграм
Актриса Дурдона Қурбонова машинасини тўхтатган ЙПХ ходими унга янги автомобили учун кўрмана сифатида пул берганини маълум қилди.
Хонанда Райҳон 8 соат йўл босганига қарамай, Навоий вилоятидаги тўй хизматига етиб бора олмади ва бундан қаттиқ хафа бўлди.
Фото: Инстаграм
Актёр ва хонанда Алишер Узоқов инсон учун энг муҳими саломатлик эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Инстаграм
Вайнер Умид винес партнёри Зебо Раҳимова билан биргаликда онасини таваллуд айёми билан табриклади ҳамда унга Таиландга саёҳат йўлланмасини совға қилди.

