Инстаграм: “Уммон”ни танқид қилган Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонга келган Максим, Дурдона Қурбонованинг қиёфадоши топилди

Инстаграм: Юлдуз Усмонова "Уммон"ни танқид қилди, Максим Ўзбекистонга келди, Дурдона Қурбонованинг ўхшаши топилди
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Инстаграм саҳифаларида жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеолар билан танишинг.
Актриса Фотима Режаметова ўғли ва келини билан бирга Туркиянинг диққатга сазовор жойларида мароқли вақт ўтказмоқда.
Ҳинд киноси юлдузи Прити Зинта янги филмининг тарғиботи муносабати билан ўзи учун қадрдон бўлган Моҳали шаҳрига қайтди.
Ижтимоий тармоқларда актриса Дурдона Қурбонованинг ўхшаши акс этган видео тарқалди. Актрисага ўхшатилаётган хорижлик қиз Ўзбекистонда эгизаги борлигидан бехабар эканини маълум қилди.
Хонанда Райҳон ҳамкасби ва яқин дугонаси Суғдиёнани дўстликларининг 26 йиллиги билан самимий табриклади. Райҳоннинг таъкидлашича, масофалар узоқлиги, ҳар бирининг ўз ҳаёти ва кундалик юмушлари борлиги уларнинг қадрдонлигига ҳеч қачон тўсқинлик қилмаган.
Россиялик таниқли хонанда Максим Хоразм вилоятида ўтказилган анъанавий Қовун сайли халқаро фестивалининг иккинчи кунида махсус меҳмон сифатида иштирок этди.
Актриса Жамила Ғофурова янги филм суратга олиш жараёнларидан олинган қизиқарли суратларни кузатувчилари билан бўлишди.
Таниқли актриса ва блогер Нигина Жабборова ўз саҳифасида Дубай саёҳатидан олган унутилмас таассуротлари билан бўлишди.
Ўзбекистон халқ артисти Раъно Ярашева хонанда Райҳоннинг кўплаб хит қўшиқлари муаллифидир. Хонанда бу ҳақда ўзининг сторисида актрисанинг ижодий фаолияти ва ўзаро ҳамкорликлари муносабати билан эслаб ўтди.
Хонанда Юлдуз Усмонова чипталар савдоси пастлиги сабаб Бухородаги консертини бекор қилган "Уммон" гуруҳини кескин танқид қилди. Санъаткорнинг томошабин олдидаги масъулияти ҳақида гапирган хонанда гуруҳ аъзоларига қарата: "Озми-кўпми одам вақтини сенинг консертингга ажратиб келибди, пулни кейин ҳал қиласан, консертни бекор қилиб кетишга ҳаққинг йўқ", дея муносабат билдирди.

