Инфографика: сўнгги 200-йилда жаҳон иқтисодий маркази қандай ўзгарди?
Сўнгги икки аср давомида жаҳон иқтисодий маркази бир неча бор ўзгарди. ХИХ асрда Буюк Британия саноат инқилоби туфайли дунё иқтисодиётида етакчиликни қўлга киритган бўлса, ХХ асрда бу мавқе АҚШга ўтди. Бугун эса глобал иқтисодий таъсир маркази тобора Осиё томон силжимоқда.

Инфографика: Сўнгги 200 Йил Ичида Жаҳон Иқтисодий Маркази Қандай Ўзгарди?
Висуал Сапиталист томонидан тайёрланган инфографика 1820-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда йирик иқтисодиётларнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги (ЯИМ) улушини кўрсатади. Ушбу тадқиқот Маддисон Прожест Датабасе, СОЛДАТ Солониал Датес Датасет маълумотлари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) прогнозларига асосланган. Барча ҳисоб-китоблар харид қобилияти паритети (ППП) бўйича амалга оширилган бўлиб, бу турли мамлакатлар иқтисодиётларини холис таққослаш имконини беради.
Буюк Британия саноат инқилобини амалга оширган биринчи давлат сифатида ХИХ асрда дунё иқтисодиётида етакчига айланди. 1845-йилга келиб Британия империяси жаҳон ЯИМининг 23,8 фоизини таъминлаган. Бу давр тарихда Пах Британниса – яъни йирик давлатлар ўртасида нисбатан барқарорлик ҳукм сурган давр сифатида эътироф этилади. Империянинг энг катта иқтисодий таянчи эса 1947-йилгача мустамлака бўлган Ҳиндистон ҳисобланган.
Франсия ҳам ХИХ аср ўрталарида иқтисодий қудратининг энг юқори чўққисига чиқиб, 1858-йилда жаҳон иқтисодиётининг 6,6 фоизини ташкил этган. Россия ва Германия эса энг юқори кўрсаткичларини 1913-йилда, Биринчи жаҳон уруши арафасида қайд этган.
Иккинчи жаҳон уруши глобал иқтисодий мувозанатни тубдан ўзгартирди. 1944-йилга келиб АҚШ жаҳон ЯИМининг 29,7 фоизини ишлаб чиқарган. Бу тадқиқот қамраб олган бутун давр мобайнида бир мамлакат учун қайд этилган энг юқори улуш ҳисобланади. АҚШ юқори технологиялар, саноат ишлаб чиқариши, молия тизими ва халқаро савдодаги етакчилиги туфайли ХХ асрнинг асосий иқтисодий марказига айланди.
Европа давлатлари эса урушлардан кейин иқтисодий салоҳиятини Европа Иттифоқи орқали бирлаштирди. 2007-йилда, жаҳон молиявий инқирози арафасида, ЕИ жаҳон иқтисодиётининг 17,9 фоизини ташкил этган. Кейинчалик бу улуш пасайиб борди ва Буюк Британиянинг Иттифоқдан чиқиши ортидан яна қисқарди.
Хитой эса кўп асрлар давомида дунё иқтисодиётининг муҳим марказларидан бири бўлган. Бироқ ХИХ–ХХ асрлардаги сиёсий беқарорлик ва саноат инқилобига мослаша олмагани унинг улушини кескин камайтирди. Вазият ХХ аср охиридаги бозор ислоҳотлари билан ўзгарди. Мамлакат қисқа вақт ичида дунёнинг энг йирик ишлаб чиқариш марказига айланиб, иқтисодий қудратини қайта тиклади.
2025-йилга келиб Хитойнинг жаҳон ЯИМдаги улуши 21,8 фоизни ташкил қилди. Хитой ва Ҳиндистоннинг умумий улуши эса 30,8 фоизга етди. Мутахассислар бу ҳолатни аҳоли сонининг катталиги, ишлаб чиқариш харажатларининг нисбатан пастлиги ва иқтисодий ўсиш суръатлари билан изоҳлайди.
Таҳлилчиларга кўра, келгусида жаҳон иқтисодий марказининг Осиё томон силжиши Хитойнинг демографик муаммоларни ҳал этиши, меҳнат унумдорлигини ошириши ва барқарор иқтисодий ўсишни сақлаб қолишига боғлиқ бўлади.

