Ҳиндистонда активист очлик эълон қилганига 17 кун бўлди. У таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда

Ҳиндистонда активист очлик эълон қилганига 17 кун бўлди. У таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда
Ҳиндистонлик таниқли жамоат фаоли Сонам Вангчук Деҳли марказида очлик эълон қилганига 17 кун бўлди. Унинг соғлиғи тобора ёмонлашмоқда. Фаол мамлакат таълим вазири Дҳармендра Прадҳаннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Тҳе Индепендент хабар берди.
Вангчук май ойида юз берган имтиҳон саволлари сизиб чиқиши можаросига қарши норозилик билдираётган ёшларни қўллаб-қувватламоқда. Ушбу можаро миллионлаб талабаларга салбий таъсир кўрсатган эди. Бу намойиш бош вазир Нарендра Моди ҳукуматига қарши норозилик чиқишидир. Мухолифат етакчилари фаолнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли уни очликни тўхтатишга чақирмоқда.
“Сувараклар халқ партияси”
Норозилик аксиясини 30 ёшли Абҳижит Дипке томонидан асос солинган Соскроач Жанта Партй (СЖП — “Сувараклар халқ партияси”) ташкил қилмоқда. Бу ҳаракат Инстаграм тармоғида ўта машҳур бўлиб кетди. Май ойида очилган саҳифа бир неча кун ичида 22 миллион обуначи тўплади.
СЖП ўзини “тамбаллар, ишсизлар ва доим ҳақ бўладиганлар” вакили деб атайди. Ушбу гуруҳнинг тезда оммалашиши ҳиндистонлик ёшлар ўртасидаги норозилик даражаси юқорилигини кўрсатди. Мамлакатнинг 1,42 миллиардлик аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади.
“У гапиришга ҳам ўта ожиз”
59 ёшли Вангчук парламент биноси яқинидаги Жантар Мантар обсерваториясида ташкил этилган саҳнада, матрас устида ётибди. У Реутерс журналистларига гапиришга ўта ожизлигини имо-ишоралар билан билдирди. Фаол аввалроқ, агар ўлиб қолмаса, унинг очлик аксияси 6 ҳафтагача давом этиши мумкинлигини айтган эди.
СЖП берган маълумотга кўра, 14-июлга келиб Вангчук 8,5 килограмм вазн йўқотган.
“Биз Сонамни очликни тўхтатишга кўндиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин у қатъий турибди. У биздан 20-июл куни парламентга режалаштирилган маршга тайёргарлик кўришни сўрамоқда. Назаримда, ҳукумат очлик эълон қилганларнинг ўлишини истайди”, дейди Абҳижит Дипке.
13-июл куни намойиш жойида очлик эълон қилган ёшлардан бири ҳушидан кетган ва шифохонага олиб кетилган. Вазир Прадҳан, унинг вазирлиги ва ҳукумат вакиллари бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
“Унинг ҳаёти бутун дунё учун бебаҳо”
Вангчук ўз вақтида машҳур Болливуд филмидаги бош қаҳрамон образига илҳом берган муҳандис ва фаолдир. Бир қатор нуфузли мухолифат етакчилари уни очликни тугатишга чақирмоқда.
“Унинг ҳаёти бутун дунё учун бебаҳо. Чунки у инсониятга, табиатга ва демократияга бўлган чексиз садоқатни ўзида мужассам этган”, деб ёзди Уттар Прадеш штатининг собиқ бош вазири Аҳилеш Ядав Х ижтимоий тармоғида.
Ёшлар нега ғазабда? Ишсизлик ва бекор қилинган имтиҳонлар
Ҳукумат маълумотларига кўра, Ҳиндистонда ишсизлик даражаси 2025-йилда 15 ёшдан ошган аҳоли орасида 3,1 фоизни ташкил этган. Аммо 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бу кўрсаткич қарийб 10 фоизга, шаҳарларда эса 13,6 фоизгача кўтарилган.
Бундан ташқари, имтиҳон саволларининг интернетга сизиб кетиши ёшларнинг кескин нороз

