Технология

Гоогле Пихел 11 смартфонларининг янги ранглари интернетга сиздирилди

Гоогле Пихел 11 смартфонларининг янги ранглари интернетда пайдо бўлди

Гоогле'нинг Пихел 11 смартфонлари тақдимотига ҳали бир ойча вақт қолганда, интернетда янги моделларнинг эҳтимолий тасвирлари тарқалди. Амазон сайтида ушбу қурилмаларга оид саҳифалар — тахминан қоралама ёки вақтинчалик саҳифалар — эълон қилинди. Тез орада улар ўчириб ташланди, лекин журналистлар суратларни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Сизиб чиққан маълумотларга кўра, Пихел 11 уч хил рангда тақдим этилади:

Миднигҳт (“Ярим тун”) — қора;

Фучсиа (“Фуксия”) — ёрқин пушти;

Мосс (“Мох”) — яшил.

Фото: 9то5Гоогле

Пихел 11 Про эса тўртта рангда сотувга чиқиши кутилмоқда:

Пине (“Қарағай”);

Лигҳт Фог (“Енгил туман”);

Стерлинг (“Кумуш”);

Дуне (“Қумтепа”).

Фото: 9то5Гоогле

Букланадиган Пихел 11 Про Фолд модели эса фақат икки хил ранг — Пине ва Миднигҳт вариантларида тақдим этилиши мумкин.

Фото: 9то5Гоогле

Фото: 9то5Гоогле

Саҳифаларда қурилмаларнинг техник хусусиятлари ҳам келтирилган. Унга кўра, стандарт Пихел 11 6,3 дюймли (1080 × 2424 пиксел) дисплей, 12 ГБ тезкор хотира ва 256 ГБ ички хотира билан жиҳозланади. Ушбу конфигурациянинг нархи 899 доллар этиб белгиланиши кутилмоқда. Бу Гоогле 128 ГБ хотирали вариантдан воз кечиши ва шу сабабли бошланғич нарх ошиши ҳақидаги аввалги миш-мишларга мос келади.

Шунингдек, сизиб чиққан маълумотларда батарея сиғими ҳам кўрсатилган:

Пихел 11 — 4 985 мА/соат;

Пихел 11 Про ХЛ — 5 115 мА/соат;

Пихел 11 Про Фолд — 4 750 мА/соат.

Қизиқарли жиҳати шундаки, мос аксессуар сифатида ҳали расман тақдим этилмаган Гоогле Пихел Таг трекери ҳам тилга олинган. Бу қурилма ҳақида бир неча йилдан бери миш-мишлар тарқалиб келаётган бўлса-да, Гоогле уни ҳозирча расман намойиш этмаган.

Шу билан бирга, сизиб чиққан маълумотлар муаллифлари уларга эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирмоқда. Чунки тавсифларда айрим номувофиқликлар мавжуд. Масалан, смартфонларда Андроид 16 операцион тизими кўрсатилган, ҳолбуки улар Андроид 17 билан тақдим этилиши кутилмоқда. Шунингдек, СИМ-картани чиқариш учун махсус игна тилга олинган, аммо Пихел смартфонларининг аксарият замонавий моделлари аллақачон фақат эСИМ технологиясидан фойдаланади.

Гоогле Пихел 11 смартфонлари оиласини 13-август куни бўлиб ўтадиган тақдимотда расман намойиш этиши кутилмоқда.

androidgoogle pixelsmartphone colorsleaksspecificationspixel 11 propixel 11 pro foldgoogle pixel tag