Технология

Телеграм катта янгиланишни тақдим этди: мессенжерда ҳамжамиятлар ва ривожланган матн муҳаррири пайдо бўлди

Телеграм катта янгиланишни тақдим этди: мессенжерда ҳамжамиятлар ва ривожланган матн муҳаррири пайдо бўлди

Телеграм июл ойида муҳим янгиланишни э'лон қилди. Ушбу янгиланишда фойдаланувчилар учун ҳамжамиятлар (Соммунитиес), ривожланган матн муҳаррири ва бошқа бир қатор янги функсиялар тақдим этилди.

Ривожланган матн муҳаррири

Янгиланиш натижасида матнларни таҳрирлаш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди. Фойдаланувчилар энди сарлавҳалар, жадваллар, рўйхатлар, иқтибослар ва код блокларидан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, матннинг турли қисмлари орасига фото ва видеоларни жойлаштириш имконияти ҳам қўшилди. Битта хабарнинг максимал ҳажми 32 768 белгигача оширилди. Ҳозирда ушбу имкониятлар фақат пуллик обуна фойдаланувчилари учун мавжуд.

Ҳамжамиятлар

Телеграм энди гуруҳлар, каналлар ва ботларни битта мавзули маконда бирлаштириш имконини берувчи ҳамжамиятлар функсиясини ишга туширди. Ҳамжамият ичидаги чатлар очиқ ёки фақат администраторлар ва муайян суҳбат иштирокчилари учун ёпиқ бўлиши мумкин. Чатлар битта очилиб-ёпиладиган бўлим ёки алоҳида суҳбатлар рўйхати кўринишида акс эттирилади. Одатий созламаларда ҳар бир иштирокчи янги суҳбат яратиши мумкин, бироқ администраторлар бу имкониятни чеклашлари ҳам мумкин.

Ботлардан йўқолиб кетадиган хабарлар

Эндиликда гуруҳлардаги ботлар фақат хабар олувчига кўринадиган вақтинчалик хабарларни юбора олади. Булар қаторига саломлашув хабарлари, сунъий интеллектнинг қисқа жавоблари, хатоликлар ҳақидаги билдиришномалар, тасдиқлаш сўровлари ва тугмали менюлар киради.

ГИФ кутубхонаси кенгайди

Телеграм ГИФ панелидаги кутубхона ҳам янгиланди. Фойдаланувчилар энди 36 тилда 350 миллиондан ортиқ ГИФ орасидан қидирув амалга ошириши мумкин. Компания маълумотларига кўра, ГИФ қидируви тўлиқ аноним тарзда ишлайди ва аввалгига қараганда анча тезроқ натижа беради. Янги янгиланиш Андроид ва иОС қурилмалари фойдаланувчилари учун аллақачон фойдаланишга топширилган.

telegramyangilanishhamjamiyatlarmatn muharririgifbotlarfoydalanuvchilarandroid ios