Маҳаллий

Гемодиализ муолажасини олувчи беморларнинг йўл харажатларини қоплаб бериш таклиф қилинмоқда

Беморлар гемодиализ муолажасига ўзлари учун қулай транспорт воситасида бориб-келиши ҳамда сарфланган йўл харажатларини белгиланган тартибда қоплаб бериш имконияти яратилади.

Гемодиализ муолажасини оладиган беморларнинг йўл харажатларини қоплаш таклифи илгари сурилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги режали гемодиализ муолажасини олувчи беморларнинг тиббиёт муассасасига бориб-келиш билан боғлиқ йўл харажатларини давлат бюджети ҳисобидан қоплашнинг янги механизмини жорий этишни таклиф қилмоқда.

Ушбу таклифга кўра, беморларга гемодиализ муолажасига ўзлари учун қулай транспорт (такси, шахсий автомобил ёки бошқа транспорт) воситасида бориб-келиш ҳамда сарфланган йўл харажатларини белгиланган тартибда қоплаб бериш имконияти яратилади.

Таъкидланишича, бу механизм беморларга вақт ва маблағини тежаш, шунингдек, транспорт воситасини мустақил танлаш имконини беради.

Вазирлик мазкур ташаббусни амалга оширишдан аввал беморларнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Сўровнома 15-августга қадар давом этади.

uzbekistanhemodialysishealthcaretravel expensespatient transportministry of healthpatient surveygovernment funding