Лайфстайл

“Гарри Поттер” мухлислари учун: Миязаки услубини эслатувчи янги аниме томошабинлар эътиборини қозонмоқда

“Гарри Поттер” ишқибозлари диққатига: Миязаки услубидаги янги аниме катта қизиқиш уйғотмоқда.

ҲБО “Гарри Поттер” бўйича янги сериал устида ишлаётган бир пайтда, Срунчйролл платформасида сеҳр-жодуга бой янги аниме – “Сеҳргарлар қалпоқлари ательеси” намойиш этила бошлади. Камоме Сираҳамамашҳур япон комикси – мангаси асосида яратилган ушбу аниме дастлабки қисмлариданоқ томошабинлар ва танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Аниме нафақат сеҳргарлик мактаби ёки ёш бош қаҳрамони билан ажралиб туради, балки ўзига хос илиқ, нафис ва жонли муҳит яратиб, эртакнамо оламни томошабинга яқинлаштиради.

**Аниме нима ҳақида?**

Бош қаҳрамон Коко болалигидан жодугар бўлишни орзу қилади, аммо бундай қобилият унга насиб этмаганига ишонади. Бир куни у сеҳрнинг асл сири билан тасодифан танишиб қолади ва сеҳргар Кифрейга шогирд тушади. Шундан сўнг воқеа оддий сеҳрли эртакдан билим, масъулият ва хатоларнинг оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи чуқур сюжетга айланади.

**Нега уни Миязаки ижоди билан таққослашмоқда?**

Дастлабки қисмларга кўра, Буг Филмс студияси манга руҳини муваффақиятли сақлаб қолган. Аниме олами майда деталларигача пухта ишланган бўлиб, ундаги сеҳр махсус эффект эмас, балки ҳақиқий санъат сифатида намоён бўлади. Шу боис кўплаб томошабинларда гўё Ҳаяо Миязаки “Гарри Поттер”ни суратга олгандек таассурот уйғонмоқда – шов-шувдан кўра сокинлик, нозик тафсилотлар ва ҳақиқий мўжиза ҳисси устун.

**Нима учун бошқа сеҳрли ҳикоялардан ажралиб туради?**

“Сеҳргарлар қалпоқлари ательеси” мураккаб саволларни ҳам ўртага ташлайди: билимни яшириш нимани англатади, сеҳрдан фойдаланиш ҳуқуқи кимга тегишли ва одамларни ҳимоя қилиш баҳонасидаги тақиқларни оқлаш мумкинми? Шу сабабли аниме бир вақтнинг ўзида ҳам жозибали эртак, ҳам танлов, қўрқув ва улғайиш ҳақида чуқур фалсафий ҳикоя сифатида намоён бўлади. Шу тариқа, Срунчйролл платформаси яна бир янги фантастик хитга эга бўлгани айтилмоқда.

animecrunchyrollsehrgarlar qalpoqlari atelyesimiyazakigarri pottermangafantastikasehr-jodu