Машҳур филмларнинг тасаввурга сиғдириб бўлмайдиган кадрорти сирлари (фото)

**Машҳур филмларнинг кадр ортидаги ақл бовар қилмас сирлари (фото)**
Филм суратга олиш жараёни узоқ ва машаққатли бўлиб, биз фақат тайёр маҳсулотни кўрамиз ва саҳна ортида нималар содир бўлганини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Масалан, Энн Хетеуейнинг жуда машҳур филмдаги роли учун аввал семириб, кейин озганини кўпчилик билмайди.
**Энн Хетеуей “Қаттиққўл хоним” филмидаги роли учун аввалига 5 килога семирган, кейин эса 5 килога озган.**
Филмнинг охирига келиб, нафақат услуб, балки бош қаҳрамоннинг ташқи кўриниши ҳам сезиларли ўзгаришларга учрайди. Суратга олишдан олдин продюсерлар актрисадан 5 килога семиришни сўрашган. Аммо улар филмнинг иккинчи қисмини суратга олишни бошлаганларида, Энн дизайнерлик кийимларида чиройли кўриниши учун имкон қадар тезроқ озиши кераклигини айтишган.
**Раян Гослинг “Хотира кундалиги”да кўз рангини ўзгартирган.**
Суратга олиш вақтида Раян кўк кўзларини яшириш учун контакт линза тақиб юрган. Буларнинг ҳаммаси кексаликда Ной ролини ўйнаган жигарранг кўзли ҳамкасби Жеймс Гарнерга мос келиш учун қилинган.
**Малефисентанинг шохлари ва ёноқлари дизайнер ҳамда визажистлар учун қийинчилик туғдирган.**
Эҳтимол, шохлар Малефисента образининг энг эсда қоларли қисмидир. Жамоа олдига суратга олиш вақтида Анжелина чарчамаслиги учун уларни имкон қадар енгил қилиш вазифаси қўйилган. Шунинг учун материал сифатида уретан смоласидан фойдаланилган.
Кўплаб уринишлардан сўнг визажистлар шохларни кичик шляпага ўрнатишади, шохлар магнитлар билан шляпага бириктирилган, шунда уларни танаффуслар орасида ечиб қўйиш мумкин эди.
Сохта ёноқ суяклари имплантлар тайёрлаш учун ишлатиладиган силикондан қилинган. Материал шаффоф ва тери рангига ўхшаш бўлгани учун бўёқлардан фойдаланишга ҳожат йўқ эди.
**Марго Робби “Тоня ҳаммага қарши” филми учун кўз шаклини ўзгартиришга мажбур бўлган.**
Машҳур фигурали учувчи Тоня Хардинг ҳаётининг турли даврларини тасвирлаш учун суратга олиш гуруҳи ба'зи ҳийла-найрангларга мурожаат қилди. Мисол учун, қаҳрамон катта бўлган саҳналарда Марго бурни, ёноқлари ва ҳатто бўйнига протез кийган.
Одатдаги қуюқ ранглар ўрнига актрисанинг ёноқлари ва бурунларига енгилроқ воситалар қўлланилган. Бундан ташқари, Тоняга кўпроқ ўхшаш учун актрисанинг кўз бурчаклари елим билан пастга тортилган.
**Бен Аффлек “Армагеддон” филмидаги табассумини чиройли қилиш учун 20 минг доллар тўлаган.**
Филм режиссори Майкл Бей қаҳрамонлар ҳақида ўз тасаввурига эга эди. У Бен Аффлекнинг қаҳрамонини қуёшда чиниққан гавдали ва қордек оппоқ табассумли бақувват эркак сифатида тасаввур қилган. Шу сабабли актёр ўзини мукаммал жисмоний шаклга келтириши керак эди, шунингдек, тишларини оқартириши керак эди.
Бейнинг сўзларига кўра, стоматолог хизматлари актёрга 20 минг долларга тушган. Қизиғи, қаҳрамон дунёни қутқариб қолган саҳналардагина унинг мукаммал тишларини кўриш мумкин. Филмнинг қолган қисмида Аффлек табиий тишлари билан намоён бўлади.
**“Олтинчи туйғу”нинг баъзи саҳналари нолдан паст ҳароратда суратга олинган.**
Филмдаги актёрларнинг нафаси кўринган саҳналар “совиткич” павилёнларида суратга олинган. Бутун суратга олиш гуруҳи улкан плёнка билан қопланган, кейин хонага музли ҳаво юборилган ва актёрлар ўша хонага киришган. Шунинг учун қаҳрамонларнинг совқотгани ишонарли чиққан.
**Крис Эванс “Қасоскорлар” филмининг сўнгги саҳнасини суратга олиш учун пластик жағ қўйдиришига тўғри келган.**
Филм охирида қаҳрамонлар ресторанда ўтириб, шаурмадан завқланаётган саҳна кўринади. Бу кадр кескин финалдан кейин Қасоскорлар қанчалик чарчаганини кўрсатиш учун сўнгги дақиқада қўшилган. Агар диққат билан қарасангиз, капитан Америкадан ташқари ҳамма овқатланаётганини кўриш мумкин. Чунки бу эпизод суратга олинаётганда Крис Эванс аллақачон бошқа ролга тайёргарлик кўраётган ва соқолини ўстирганди. Актёрнинг соқолини жағ протези остига яширишга тўғри келган.

