Фарғонада минг йиллик девор қолдиқлари топилди

Фарғона вилоятининг Қува қадимий шаҳарчасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида минг йиллик девор қолдиқлари топилди. Бу девор милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий Х асргача бўлган даврга тегишли эканлиги аниқланди.
Қазишмалар Фарғона давлат университети ва Хитойнинг Лоян археология институти олимлари томонидан қадимий Қуббо шаҳристонида олиб борилмоқда. Бу ишлар Фарғона давлат университети қошида ташкил этилган Фарғона–Шанши археологик тадқиқотлар маркази доирасида амалга оширилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, топилган бу қолдиқлар Буюк Ипак йўли тарихида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашинувларни ўрганиш учун муҳим моддий далил бўлиб хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Мингтепа археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишма ишлари давомида милодий ВИИИ асрга оид эҳтимолий ҳукмдорлар саройи топилган эди.

