Маҳаллий

Фарғонада Дамасъда 28 нафар бола ташилаётгани аниқланди

Фарғонада Дамас машинасида 28 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган Дамас автомобилида 28 нафар боланинг қонунга хилоф равишда ташилаётгани маълум бўлди.

Мутасаддиларнинг хабар беришича, бу ҳолат Тошлоқ туманидаги Турват маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида юз берган. Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғига жойлаштирилган эди.

Таъкидланишича, ота-оналар ва ҳайдовчилар болаларни ташиш қоидаларига риоя этиш бўйича бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, бундай ҳолатлар тез-тез учрамоқда.

Мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси асосида маъмурий баённома тузилди. Шунингдек, унинг ҳисобига 0,3 жарима балли ёзилди.

Аввалроқ Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида боғча тарбияланувчиларини транспортда ташиш қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.

У Дамас автомобилида меъёридан ортиқ йўловчи, жумладан, 17 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган. Бу ҳолат 21-июл куни Қизилтепа туманидаги Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан қайд этилган.

uzbekistanovercrowdingchild transportationminibusadministrative penaltyroad safetypublic safetytraffic violation