Маҳаллий

Фаол туризм салоҳияти юқори бўлган 162 та табиий объект рўйхати шакллантирилди

Туризм қўмитаси томонидан туризмнинг фаол турларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгиловчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фаол туризм учун юқори салоҳиятга эга бўлган 162 та табиий объектнинг рўйхати тузилди.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳада қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган: сайёҳлар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлашнинг устуворлиги; ҳудудларнинг табиий-географик имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда туристик хизматларни диверсификация қилиш; халқаро ва миллий хавфсизлик стандартларини жорий этиш; соҳадаги рухсат бериш тартиб-таомилларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва соддалаштириш; малакали йўриқчи-йўлбошловчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш; шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш.

Фаол туризм салоҳияти юқори бўлган 162 та табиий объект рўйхати шакллантирилди. Улар 5 та ҳудуд бўйича гуруҳланган: Тошкент вилояти (77 та), Сурхондарё вилояти (30 та), Самарқанд вилояти (22 та), Қашқадарё вилояти (20 та) ва Жиззах вилояти (13 та).

Рўйхатга 88 та тоғ ва тоғ тизмаси, 21 та кўл, 20 та шаршара, 18 та ғор ва грот, шунингдек, 15 та чўққи киритилган. Ҳар бир объектнинг тури, жойлашган тумани ва географик координаталари аниқлаштирилган.

uzbekistanregional developmentmountain tourismtourismnatural attractionstourist safetyecotourismadventure tourism