Спорт

Эски танишлар тўқнашуви: ЖЧ-2026 финали остонасида Англия ва Аргентина ўзаро “жанг” қилади (превю)

Эски танишлар тўқнашуви: ЖЧ-2026 финали остонасида Англия ва Аргентина ўзаро “жанг” қилади (превю)

АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида давом этаётган Жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин босқичига етиб келди. Тошкент вақти билан 16-июлга ўтар кечаси Атланта шаҳридаги “Мерседес-Бенз” стадионида ҳақиқий “жанг майдони” пайдо бўлади: Томас Тухел бощилигидаги Англия терма жамоаси Лионел Скалони раҳбарлик қилаётган ва турнирда энг омадли жамоа сифатида танилган Аргентинага қарши иккинчи финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Қуйида учрашув олдидан жамоаларнинг ҳолати, эҳтимолий таркиблар ва мураббийларнинг фикрлари билан батафсил танишамиз.

Англия

Томас Тухел шогирдлари ушбу турнирда ҳақиқатан ҳам матонатли жамоа эканлигини кўрсатмоқда. Гуруҳ босқичида Хорватия, Гана ва Панама терма жамоаларини мағлуб этиб, биринчи ўринда плей-оффга йўл олди. “Уч шерлар” учун плей-офф босқичи анча қийин кечди. Конго, Мексика ва Норвегияга қарши ўйинларда инглизлар ҳисобда ортда бўлишига қарамай, кучли характер кўрсатиб, иродали ғалабаларни қўлга киритди. Хусусан, чоракфиналда Эрлинг Ҳоланд етакчилигидаги Норвегия таслим бўлди — бу ўйинда Жуд Беллингемнинг дубли жамоага яримфинал йўлланмасини тақдим этди.

Инглизлар сафида бир неча йўқотишлар мавжуд. Тажрибали ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон 1/8 финалда Мексика устидан қозонилган ғалабани (3:2) нишонлаш вақтида қўлидан жиддий жароҳат олган. Қизиғи шундаки, Ҳендерсон ўша учрашувда майдонга тушмаган бўлса-да, қўшимча дақиқаларда захира ўриндиғидан туриб ҳакам билан баҳслашгани ва тўпни ўйинга киритиш жараёнига аралашгани учун сариқ карточка олганди. Шунингдек, худди шу баҳсда қўпол қоидабузарлик учун қизил карточка олган ҳимоячи Жарелл Куанса ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Айни дамда Англиянинг ҳужум чизиғи сермаҳсуллик борасида рақиблардан қолишмаяпти. Жамоа сардори Ҳарри Кейн 6 та гол ва 1 та ассист билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Англиянинг яримфиналга етиб келишига улкан ҳисса қўшган Жуд Беллингем ҳисобида ҳам 6 та гол ва 1 та ассист мавжуд. Уларга қанотларда Букаё Сака (3 та ассист) ва Энтони Гордон (3 та ассист) яқиндан ёрдам бермоқда. Жамоа муҳим палла олдидан оптимал спорт формасида.

Англиянинг эҳтимолий таркиби (4-2-3-1): Жордан Пикфорд; Рис Жеймс, Эзри Конса, Марк Геҳи, Нико ЎРайли; Эллиот Андерсон, Деклан Райс; Букаё Сака, Жуд Беллингем, Энтони Гордон; Ҳарри Кейн.

Томас Тухел (Англия бош мураббийи):

“Жуда яхши тушуниб турибмиз, уни (Лионел Мессини) 100 фоиз ва мунтазам равишда ёпиб қўя олмаймиз. Эрлинг Ҳоланд билан таққосласак, у буткул бошқача футболчи, аммо биз Эрлингга қарши қандай ўйнашнинг имкони бўлса ва вазият талаб қилганидан келиб чиқиб, жуда яхши ҳаракат қилдик. Шундай экан, Мессига қарши ҳам бирор йўлини топамиз.

Ўйлашимча, бу менинг ушбу жамоада унга қарши биринчи марта ўйнашим бўлади. У ҳар сафар ҳар хил йўллар билан мақсадига етишига ишониш қийин

futbolangliyaargentinajchsportyarimfinaltomas tuxellionel messi