Сиёсат

Эронда Ҳўрмуз бўғози бўйича АҚШ ва Исроил кемалари ўтиши тақиқланадиган қонун лойиҳаси маъқулланди

Қонун лойиҳасига кўра, кемалар бўғоз орқали Исроилга алоқадор ҳар қандай юкни, жумладан ҳарбий ёки фуқаролик юкларини ташиши мумкин бўлмайди. Бу талабни бузганлик учун ташилаётган юк қийматининг 20 фоизигача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Эрон Ҳўрмуз бўғозидан АҚШ ва Исроил кемаларининг ўтишини тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси Ҳўрмуз бўғози орқали АҚШ ва Исроил кемаларининг ҳаракатланишини чекловчи янги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар берди ИРИБ.

Хабарда айтилишича, "Ҳўрмуз бўғозининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан маъқулланди".

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, Исроилга тегишли ҳар қандай юк, жумладан ҳарбий ёки фуқаролик юкларини ташувчи кемалар бўғоздан ўта олмайди. Қоидабузарлик учун ташилаётган юк қийматининг 20 фоизигача миқдорда жарима ундирилиши мумкин.

Аввалроқ Пресс ТВ Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳаммад-Боқир Зулқадрга таяниб, Эрон АҚШ бир қатор шартларни бажармагунча Ҳўрмуз бўғозини очмаслигини маълум қилган эди. Бу шартлар орасида мамлакатга нисбатан таҳдидларни тўхтатиш, Эрон ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳарбий амалиётларни якунлаш, санксияларни бекор қилиш, денгиз қамалини тугатиш, АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳамда товон пули тўлаш каби талаблар бор.

iranlegislationusnational securityhormuz straitisraelsanctionsmaritime law