Сиёсат

Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш учун АҚШдан товон талаб қилди

Ҳозирда Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновини вақтинчалик тиклаш бўйича музокара олиб бормоқда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш эвазига АҚШдан товон пули талаб қилмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчининг маълум қилишича, Эрон Ўмон билан Ҳўрмуз бўғози масаласида келишувга яқин турибди. Аммо у бу ҳолат кемалар қатновининг тикланишини англатмаслигини таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, Ҳўрмуз бўғозининг очилиши бошқа шартларга, жумладан, АҚШ томонидан тинчлик келишуви бузилгани учун товон тўланишига ҳам боғлиқ.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновини вақтинчалик тиклаш бўйича тафсилотларни муҳокама қилишда давом этмоқда.

Ҳозирда икки давлат тижорат кемаларининг Эрон сувлари орқали кириб, Ўмон сувлари орқали чиқиб кетиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. Эрон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ушбу режа икки-уч ойга мўлжалланган бўлиб, зарурат туғилса, яна узайтирилиши мумкин.

tinchlik kelishuvio‘montovonkemalar qatnoviho‘rmuz bo‘g‘ozieronaqshmuzokaralar