Лайфстайл

Эквадорда ҳайвонларга тўйларда гувоҳ бўлишга рухсат берилди

Эквадорда уй ҳайвонларига тўй маросимларида гувоҳ бўлишга рухсат берилди. Бу ҳақда маҳаллий Примисиас нашри ма'лум қилди.

Май ойидан бошлаб, уй ҳайвонлари никоҳ маросимида иштирок этиши ва ҳатто эсдалик сертификатида панжа изини қолдириб, махсус ҳужжатга “имзо” қўйиши мумкин. Бироқ, қонунчилар келин ва куёвнинг никоҳни расмийлаштириш учун икки нафар одамни гувоҳ сифатида таклиф қилишини шарт деб белгиламоқда.

Ҳозиргача 50 дан ортиқ эквадорлик жуфтлик ўз ит ва мушуклари билан никоҳдан ўтди. Расмий ма'лумотларга кўра, аҳолиси қарийб 19 миллион кишини ташкил этадиган мамлакатда 7,6 миллион нафар аҳоли уй ҳайвонига эга. Айни пайтда мамлакатда 12 ёшгача бўлган болалар сони бундан икки баравар кам.

ekvadorqonunchilikuy hayvonlarinikoh toyiguvohesdalik sertifikatiitmushuk