Маҳаллий

ДХХ тезкор тадбирларида 11,7 кг «гашиш» мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида Наманган ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўшни давлатдан олиб келинган жами 11,7 килограмм «гашиш» мусодара қилинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ тезкор тадбирларида жами 11,7 кг "гашиш" гиёҳвандлик моддаси олиб қо'йилди.

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига ко'ра, Наманган шаҳрида ҳаракатланаётган Нехиа автомобили то'хтатилиб текширилганда, ё'ловчидан 944 грамм "гашиш" топилган. Дастлабки терговда аниқланишича, бу шахс гиёҳванд моддани Наманганда яшовчи наркосавдогардан 9900 АҚШ долларига сотиб олган.

Шундан со'нг о'тказилган тезкор тадбирда гумонланувчи наркосавдогар қо'лга олиниб, ундан 9200 АҚШ доллари ва 18,4 миллион со'м пул ашёвий далил сифатида олинган. Кейинги босқичда эса уларга гиёҳвандлик воситасини етказиб берган Андижон вилоятидан бо'лган икки шахс ҳаракатланаётган Ласетти автомашинасидан 9 килограмм 801 грамм "гашиш" мусодара қилинган.

Тошкент вилоятида о'тказилган тезкор тадбирда эса Бекобод шаҳрида "закладка" усулида яшириб кетилган 977 грамм "гашиш"ни қабул қилиб олаётган 1985 йилда туг'илган маҳаллий фуқаро қо'лга олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қо'зг'атилган бо'либ, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

namangandxxgashishcriminal investigationdrug traffickinglaw enforcementtashkent regiondrug bust