“Чорсу”, “Ўрикзор”,“Қўйлиқ” яна бир қатор бозорлар сотувга қўйилади

“Чорсу”, “Ўрикзор”, “Қўйлиқ” каби бир қатор бозорлар сотувга қўйилади.
Тошкент шаҳрида жами 35 та бозор ва савдо мажмуаси, шунингдек, уларнинг филиаллари оммавий савдоларга чиқарилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, савдоларда “Тошкент инвест компанияси” АЖ буюртмачи сифатида иштирок этади. Компания ҳар бир обьект учун тайёр бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва шу асосда обьектлар сотувга қўйилади. Бозорларни сотишдан тушган маблағнинг 1 фоизи ҳамда савдога чиқариш харажатлари компанияга ўтказилади.
Бозор ва савдо мажмуаларини савдога чиқаришда уларнинг ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш шарт қилиб қўйилади.
Қуйида оммавий савдоларга чиқариладиган бозор ва савдо мажмуалари ҳамда уларнинг филиалларининг тўлиқ рўйхати келтирилган:
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;
* “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ;
* “Бек тўпи савдо комплекси” МЧЖ;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖ;
* “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори” МЧЖ;
* “Паркент универсал савдо комплекси” АЖ;
* “Янгиобод ихтисослашган бозор” МЧЖ;
* “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖ;
* “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;
* “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ;
* “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Бўз” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Яланғоч” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Қорасув 2” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Авайхон” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Наврўз” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Улуғбек” шохобчаси;
* “Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Ширин” шохобчаси;
* “Юнусобод деҳқон бозори” АЖнинг “Ахмад Дониш” шохобчаси;
* “Юнусобод деҳқон бозори” АЖнинг “ТашГРЕС” шохобчаси;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Сергели-7” шохобчаси;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Сергели-1” шохобчаси;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қўйлиқ-5” шохобчаси;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қўйлиқ-6” шохобчаси;
* “Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қурувчилар” шохобчаси;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Чиғатой” шохобчаси;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Чуқурсой” шохобчаси;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Шифокорлар” шохобчаси;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари” шохобчаси;
* “Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Ёшлик” шохобчаси;
* “Янгиобод ихтисослашган бозори” МЧЖга қарашли шохоба;
* “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖга қарашли “Бек тўпи” автотураргоҳи;
* “Бешқўрғон савдо” МЧЖ.
Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги бошқа деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг филиаллари ҳамда уларнинг бўш турган майдонлари мастер режалар ва белгиланган шартлар асосида баҳоланган қийматда электрон онлайн ауксион савдоларига чиқарилади.
Аввалроқ Президентнинг ушбу қарори билан Тошкентдаги йирик савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этиш мажбурий бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

