Бразилияда капибаралар парламент биносига бостириб кирди (видео)

Бразилияда капибаралар парламент биносига кириб келиши сабабли мажлис тўхтатилди (видео)
Бразилияда ҳудудий парламент йиғилиши кутилмаган меҳмонлар — капибаралар туфайли қисқа муддатга тўхтаб қолди. Бу ҳақда Фох Невс маълумот берди.
Хабарларга кўра, 30-июл куни бир нечта капибара Куяба шаҳридаги Мато Гросу штати Қонунчилик ассамблеяси биносига бемалол кириб келган. Ходимлар уларни ташқарига чиқаришга уринаётган бир пайтда, ҳайвонлар залда хотиржам айланиб юрган.
Парламент ходимларининг таъкидлашича, капибаралар бу ерда тез-тез пайдо бўлади, чунки бино ёввойи ҳайвонлар яшайдиган боғ яқинида жойлашган. Бу кутилмаган меҳмонлар ҳеч кимга зарар етказмаган ва кутилганидан ҳам тезроқ ҳудудни тарк этган. Уларнинг сайри акс этган видео ижтимоий тармоқларда тезда оммалашиб кетди.
Капибаралар дунёдаги энг йирик кемирувчилар ҳисобланади. Жанубий Америкада сувда ҳамда қуруқликда яшовчи бу жониворлар ўзининг босиқ феъл-атвори билан танилган ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг севимли ҳайвонига айланган. Улар жуда киришувчан бўлиб, одатда гуруҳ бўлиб юради ва оғирлиги тахминан 79 килограммга етиши мумкин.

