“Арсенал” 90 млн еврога футболчи сотиб олади

"Арсенал" 90 миллион еврога футболчи сотиб олади
Лондоннинг "Арсенал" клуби Англиянинг "Нюкасл" жамоасига бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимарайшнинг трансфери бўйича юборган 90 миллион евролик таклифи қабул қилинди. Бу ҳақда Франсиянинг ЛъЕқуипе нашри маълумот берди.
Манбанинг хабарига кўра, "Нюкасл" раҳбарияти дастлаб "канонирлар"нинг бир нечта таклифларини рад этган. Бироқ, лондонликлар трансфер суммасини 90 миллион еврога оширгач, жамоа ушбу келишувни маъқуллаган. Аввалроқ, 28 ёшли хавбек "Арсенал" билан 2031-йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, Гимарайш 2025/2026-йилги мавсумда барча турнирлар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи ЖЧ-2026 мусобақасида Бразилия терма жамоаси сафида 5 та учрашувда қатнашиб, 4 та ассист қайд этган ва терма жамоасининг энг яхши ассистентига айланган. Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар ушбу мундиалнинг 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашган эди.

