Андижонда Исузу велосипедчини уриб юборди
Йўлнинг биринчи тасмасида ҳаракатланаётган велосипедчи кескин равишда чап томонга чиқиб кетиб, Исузу билан тўқнашган.

Андижонда Исузу юк машинаси велосипедчини уриб юборди
Андижон шаҳрида юк машинаси ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 6-август куни тушки соат 13:00 атрофида содир бўлган.
Андижон шаҳрининг Пирмуҳаммедов кўчасида Х.Ғ. исмли ҳайдовчи Исузу русумли автомобилни бошқариб кетаётганида, у билан бир йўналишда, йўлнинг биринчи қаторида ҳаракатланаётган велосипедчи тўсатдан чапга бурилган ва Исузу билан тўқнашган.
Натижада велосипедчи тан жароҳатлари олган ва тиббий кўрик ҳамда зарур ёрдам олиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

