Маҳаллий
Андижон вилоятида зилзила қайд этилди
Якшанба тонгда Андижон вилоятининг айрим туманларида зилзила содир бўлди. Унинг кучи эпицентр бўлган Марҳамат туманида 2−3 балл бўлиб сезилди.

Андижон вилоятида ер силкиниши кузатилди.
Жорий йилнинг 9-август санасида, эрталаб соат 08:33 да Андижон вилояти ҳудудида зилзила рўй берди. Бу маълумот Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан тасдиқланди.
Зилзила эпицентри Марҳамат туманида жойлашган бўлиб, у ерда силкиниш кучи 2-3 баллни ташкил этди. Тошкент шаҳридан 276 километр жануби-шарқда қайд этилган ушбу зилзила магнитудаси 3 га тенг бўлиб, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этди.
Зилзила сезилган ҳудудлар:
km depthearthquakenatural disasterseismic activitytashkentandijanmarhamat districtmagnitude

