Тошкентда зилзила содир бўлди

Тошкентда ер силкиниши қайд этилди.
Жорий йилнинг 31-июл куни соат 16:13 да Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2,8 магнитудали зилзила юз берди.
Ерости силкинишлари қуйидаги ҳудудларда сезилган:
* Учтепа тумани — 3 балл;
* Шайхонтоҳур тумани — 2–3 балл;
* Чилонзор тумани — 2–3 балл;
* Олмазор тумани — 2 балл;
* Зангиота тумани — 2 балл;
* Юнусобод тумани — 2 балл;
* Яккасарой тумани — 2 балл;
* Сергели тумани — 2 балл;
* Миробод тумани — 2 балл.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, зилзила оқибатида ҳеч қандай талафотлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида бундан аввалги сезиларли ер силкиниши жорий йилнинг 27-июн куни Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила натижасида кузатилган бўлиб, пойтахтда 2–3 балл даражасида сезилган эди.

