Маҳаллий

Андижон аеропорти илк бор Боеинг 747 юк самолётини қабул қилди. Унда 160 бош қорамол келтирилди

Андижон аеропорти ўз тарихида биринчи марта Боеинг 747 юк самолётини қабул қилди. Бу самолётда 160 бош қорамол олиб келинди.

Узбекистан Аирпорц АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, Андижон халқаро аеропорти Чалленге Аир Сарго авиакомпаниясининг Боеинг 747-400Ф русумидаги юк ҳаво кемасини илк бор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, 4-август куни маҳаллий вақт билан соат 03:13 да Белгиянинг Льеж аеропортидан учган рейс орқали Андижонга умумий оғирлиги 83,3 тонна бўлган 160 бош наслдор тирик қорамол етказиб берилган.

Ҳаво кемаси бортида Германиянинг Симментал ва Голштин зотларига мансуб қорамоллар ташилган. Бу зотлар юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради: Симментал зоти сут ва гўшт йўналишида универсал ҳисобланса, Голштин зоти дунёда энг кўп сут берувчи зотлардан биридир.

Узбекистан Аирпорц АЖ ва аеропорт мутахассислари томонидан тирик ҳайвонларни тушириш, ветеринария назоратидан ўтказиш ва уларни махсус транспортларга ортиш ишлари амалдаги хавфсизлик талабларига мувофиқ тезкорлик билан бажарилди.

Аввалроқ Ўзбекистон аеропортлари ярим йил ичида 8 миллион йўловчига хизмат кўрсатгани маълум қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошган. Ушбу йўловчиларнинг 6 миллион 698 минг нафари халқаро рейслар, 1 миллион 455 минг нафари эса ички рейслар ҳиссасига тўғри келади.

uzbekistanboeingagriculturelivestockandijan airportimportscargo planecattle