Актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Актёр Абдуманнон Убайдуллаев оламдан ўтди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъацҳунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди.
Кинематография агентлиги марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ҳамда кино ва санъат жамоатчилигига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қилган.
Абдуманнон Убайдуллаев ўзбек кино санъатида ижро этган кўплаб образлари билан томошабинларга яхши танилган. У кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” филмидаги роли орқали кенг оммага танилган бўлиб, кейинчалик “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби бадиий филмлар ҳамда қатор миллий телесериалларда рол ижро этган.
Ижодкор нафақат актёр ва режиссёр, балки педагог сифатида ҳам фаолият юритган. У сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талабаларга сабоқ бериб келаётган эди.
Маълумот учун, “Kun.uz” 2023-йилда Абдуманнон Убайдуллаев билан эълон қилган интервюсида ижодкор ўша йили 83 ёшни қаршилаётгани қайд этилган. Суҳбатда у кинодаги илк ролини 2006-йилда суратга олинган Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” филмида 66 ёшида ижро этгани, ундан аввал эса узоқ йиллар режиссёр, илмий ходим ва педагог сифатида фаолият юритгани ҳақида сўзлаб берган.

