2026-йил биринчи чорагида Ўзбекистонда бизнес кайфияти қандай бўлди?
2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда бизнес кайфияти ижобий динамикани сақлаб қолди. Ҳудудларда ўтказилган сўровда 2 487 нафар тадбиркор иштирок этди. Марказий банкка кўра, улар иқтисодий фаоллик, бизнес муҳити ва бандлик бўйича баҳоларни асосан ижобий деб қайд этган. Тадбиркорларнинг 64 фоизи жорий бизнес шароитлари ўтган йилнинг мос...

2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги бизнес кайфияти қандай бўлди?
2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда бизнес кайфияти ижобий ўсишни давом эттирди. Ҳудудларда ўтказилган сўровда 2 487 нафар тадбиркор иштирок этди. Марказий банк ма'лумотларига кўра, улар иқтисодий фаоллик, бизнес муҳити ва бандлик бўйича баҳоларни асосан ижобий деб баҳолаган.
Тадбиркорларнинг 64 фоизи жорий бизнес шароитлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яхшиланганини та'кидлаган. Бу кўрсаткич 2025-йил биринчи чорагидаги 56 фоиздан юқори бўлиб, бизнес ишончининг барқарорлигини кўрсатади.
Сўров иштирокчилари банк хизматлари сифати, рақобат муҳити ва лицензия олиш жараёнларининг яхшиланишини асосий ижобий омиллар сифатида қайд этган. Бироқ, солиқ маъмурчилиги, энергетика таъминоти ва божхона тарифлари бўйича ҳолат ўтган йил даражасида қолган.
Ҳисоботга кўра, юк ташиш ҳажми, ишлаб чиқариш, буюртмалар ва қўшимча ищи кучига талаб бўйича ижобий кўрсаткичлар ўсди. Буюртмалар кўпайганини билдирган тадбиркорлар улуши 57 фоизга етди. Бу жараён айниқса Тошкент вилояти, Навоий, Андижон, Наманган ва Хоразмда ишлаб чиқариш, туризм, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кузатилган.
Ищи кучига талаб ошганини қайд этганлар улуши 50,4 фоизни ташкил этди. Қурилиш, ишлаб чиқариш, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшимча кадрларга эҳтиёж юқори бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, кредит ресурсларига эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Қурилиш, ишлаб чиқариш, маиший хизмат, қишлоқ хўжалиги ва умумий овқатланиш соҳаларида қўшимча молиялаштиришга талаб юқори экани қайд этилган.
Ҳисоботда барча ҳудудлар кесимида ҳам ижобий баҳолар қайд этилган. Фарғона водийсида тадбиркорларнинг 65 фоизи, Бухоро, Навоий ва Самарқанд ҳудудларида 63 фоизи, Қашқадарё ва Сурхондарёда эса 70 фоизи бизнес шароитлари яхшиланганини билдирган.
Умуман олганда, тадбиркорларнинг 71 фоизи келгуси даврда макроиқтисодий шароитлар янада яхшиланишига ишонч билдирган.
Бугун ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан учрашиб, таъзия билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг.
Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди.
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи.
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди.
Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди.
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар.
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди.
Бахтиёр Шералиев биологист-ихтиолог / генетик.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 156697. Муассис

