Лайфстайл

18 ёшли америкалик йигит дунёдаги энг ёш профессорга айланди ва ҳозирда тенгдошларига дарс бермоқда

18 ёшли америкалик йигит дунёдаги энг ёш профессорга айланди ва ҳозирда тенгдошларига дарс бермоқда.

АҚШда 18 ёшли йигит жаҳон рекордини ўрнатиб, тарихда энг ёш профессорга айланди ва ҳозирда ўз тенгдошларига дарс бермоқда. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби матбуот хизмати маълум қилди.

Натан Томас муҳандислар оиласида туғилган. У ёшлигидан математика ва илмий соҳаларга, хусусан, технология ҳамда муҳандисликка қизиққан. Томас 10 ёшида Маями-Дейд коллежида ўқишни бошлаган, 14 ёшида эса Флорида халқаро университетига ўқишга кирган.

2023-йили у 18 ёшида электротехника бўйича бакалавр ва магистр даражаларини олган. Иккала диплом ҳам имтиёзли.

Айнан шу ёшида у ўқитувчилик фаолиятини бошлаб, олий ўқув юртининг малакали ўқитувчисига айланган. Бу унга жаҳон рекордини келтирди: Натан 1746-йилда вафот этган 19 ёшли Колин Маклореннинг аввалги ютуғини янгилади.

“У ерга ҳамма бир хил мақсадда — ўқиш учун келади. Ёшнинг аслида аҳамияти йўқ. Мен бор эътиборимни ишимни яхши бажаришга ва талабаларга қўлимдан келганича ёрдам беришга қаратаман”, дея рекордчи.

Ҳозир Томас 21 ёшда. У ўқитувчилик фаолияти билан бирга ўқишини ҳам давом эттирмоқда: Маями университетида ҳуқуқ фанлари доктори илмий даражасини оляпти ва келажакда СТЕМ соҳасига урғу берган ҳолда интеллектуал мулк ҳуқуқи йўналишида ишлашни режалаштирган. Бундан ташқари, севимли машғулотларига ҳам вақт топади: баскетбол, теннис ва голф ўйнайди, пианино чалишга қизиқади ҳамда мусиқа тинглашни яхши кўради.

child prodigyhigher educationyoungest professornathan thomasguinness world recordelectrical engineeringstemintellectual property law