Маҳаллий

14 та ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди

Уларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил қилади.

14 та ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу тайинловлар Президент Администрацияси раҳбарининг кўрсатмасига биноан амалга оширилди.

Маълум қилинишича, ушбу лавозимларга масъулиятли, тажрибали, аҳоли билан доимий алоқада бўлган ҳамда ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ишини мувофиқлаштира оладиган кадрлар танлаб олинди. Тайинланганларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил этади.

Ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирларининг янги ўринбосарлари қуйидагилар:

* Нилуфар Аллабергенова – Қорақалпоғистон Республикаси;

* Султонбай Бердикиличов – Хоразм вилояти;

* Фируза Ибрагимова – Бухоро вилояти;

* Қабирдин Абдиазизов – Навоий вилояти;

* Хуршид Очилов – Самарқанд вилояти;

* Байрамбек Узаков – Жиззах вилояти;

* Дилшунос Абдуллаева – Сирдарё вилояти;

* Давлатмурод Равшанов – Қашқадарё вилояти;

* Абдуҳошим Абдуллаев – Фарғона вилояти;

* Баҳодир Юсупов – Наманган вилояти;

* Насиба Кулбекова – Тошкент вилояти;

* Дилбар Сувонова – Сурхондарё вилояти;

* Муқаддасхон Султонова – Андижон вилояти;

* Толибжон Орзиев – Тошкент шаҳар.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари бир вақтнинг ўзида ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари лавозимини ҳам эгаллайди.

uzbekistangovernment officialsregional administrationlocal governmentpersonnel changeswomen in leadershipappointmentspublic reception offices