Öзбекистон БМТ боş котиблигига БАА вакилининг номзоди кöрсатилиşини қöллаб-қувватлайди
Амалдаги боş котиб Антониу Гутерриşнинг ваколатлари 2026-йил охирида тугайди. БМТнинг янги раҳбари 2027-йил 1-январдан öз вазифасини бажариşга кириşиşи керак.

Ўзбекистон БМТ бош котиблигига БАА вакилининг номзодини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон БААнинг давлат вазири, БМТдаги собиқ доимий вакили Лана Заки Нусейбанинг номзодини Бош котиб лавозимига кўрсатиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги бош котибини тайинлаш жараёни глобал чақириқлар кучайиб бораётган шароитда БМТ нуфузини мустаҳкамлаш ва унинг фаолияти самарадорлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этади.
“Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Араб Амирликларининг давлат вазири, БМТ ҳузуридаги собиқ доимий вакили Лана Заки Нусайбани Ташкилот Бош котиби лавозимига номзод сифатида илгари суриш тўғрисидаги қарорини олқишлайди.
БМТнинг янги Бош котиби юксак касбий маҳорат, бой дипломатик тажриба ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни сақлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш қобилиятига эга бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз”, – дейилади баёнотда.
Амалдаги бош котиб Антониу Гутерришнинг ваколатлари 2026-йил охирида тугайди. БМТнинг янги раҳбари 2027-йил 1-январдан ўз вазифасини бажаришга киришиши керак.
Бош котиб беш йил муддатга сайланади ва яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. БМТ Низомига мувофиқ, уни Хавфсизлик Кенгаши тавсияси асосида Бош Ассамблея тайинлайди.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши янги бош котиб номзоди бўйича келишувга эриша олмагани айтилганди.

