Зироатхон Мирзиёева ва «Болалар фаровонлигига инвестициялар» саммити меҳмонлари Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳамда болалар ҳақидаги кўргазмага ташриф буюришди
«Болалар фаровонлигига инвестициялар» саммитининг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Зироатхон Мирзиёева ва «Болалар фаровонлигига инвестициялар» саммити иштирокчилари Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳамда болаларга бағишланган кўргазмага ташриф буюришди.
Сўнгра «Zamin» фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда бош қаҳрамони бола бўлган экспозицияни кўздан кечирди.
Кўргазма унинг ҳаёт йўлини — бўлажак онага ғамхўрлик қилиш ва бехатар туғилишдан тортиб, илк қадамлар, боғча ва мактаб, мослашишнинг мураккаб даври, касб танлаш ҳамда дастлабки иш кунларигача бўлган босқичларни намойиш этди.
Таъкидланганидек, меҳмонлар амин бўлишди: хавфсизлик ҳисси, яқинларнинг меҳри, ўқиш, мулоқот қилиш ва ўз келажагини танлаш имконияти каби асосий эҳтиёжлар ортида давлат ва жамиятнинг доимий масъулияти туради. Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳасидаги ҳар бир қонун ва ҳар бир ислоҳот фақат боланинг имкониятларга бой эртанги куни бўлгандагина маъно касб этади.
«
Шундан сўнг меҳмонлар катта «қоғоз» кемачага яқинлашиб, худди умумий умидлар билан кемани олис сузишга жўнатаётгандай, ўзларининг энг эзгу тилакларини ёзиб осдилар»,

