Зироат Мирзиёева саммит меҳмонлари билан болалар ҳаётига бағишланган кўргазмани томоша қилди
Экспозиция орқали болаларнинг хавфсизлиги, соғлиғи, таълим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишида давлат ҳамда жамиятнинг

Зироат Мирзиёева саммит меҳмонлари билан болалар ҳаётига бағишланган кўргазмани кўздан кечирди
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева «Болалар фаровонлигига инвестиция» саммити меҳмонлари билан бирга бола ҳаёти ва унинг келажагига бағишланган кўргазмани томоша қилди.
Кўргазмада боланинг дунёга келишидан олдинги даврдан бошлаб, унинг улғайиши, боғча ва мактабда таълим олиши, касб танлаши ҳамда илк меҳнат фаолиятига қадам қўйишигача бўлган ҳаёт йўли акс эттирилди.
Экспозиция орқали болаларнинг хавфсизлиги, соғлиғи, таълим олиши ва келажакда ўз ўрнини топишида давлат ҳамда жамиятнинг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида меҳмонлар катта қоғоз қайиқча ёнига келиб, болалар келажагига оид эзгу тилакларини ёздилар ва унга илиб қўйдилар.
Мазкур рамзий жараён болаларнинг бахтли келажаги йўлидаги умумий орзу-умидлар ифодаси бўлди.

