Дунё

Зеленский Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводлари бўйлаб зарбалар кучайтирилишига ваъда берди

РФ мудофаа вазирлигидагилар бу ҳақда «эшитишгани»ни, шунинг учун ҳам ўз ҳужумлари кўламини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилишган.

Зеленский Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар кучайишини ваъда қилди

Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар янада кучайтирилишини билдирди. Шундан сўнг РФ мудофаа вазирлиги ҳам Украинадаги нишонларга зарбалар ҳажми кенгайтирилишини маълум қилди.

Унинг айтишича, Украина махсус хизматлари Владимир Путин қиш кириб келиши арафасида Украина бўйлаб зарбалар учун нишонлар доирасини кенгайтириш ҳақида буйруқ берганини кўрсатувчи ҳужжатларни қўлга киритган.

Зеленскийнинг фикрича, РФ президенти Россия қўшинлари позицияларни йўқотиб, оғир талафот кўраётган бир пайтда «кучини кўрсатиб қўйиш»га қарор қилган.

«Биз ҳужжатларни кўрдик ва биламизки, улар инфратузилмалар, логистика тугунлари ва айниқса шаҳарлар ва қишлоқларга – ҳамма жойга: кўчалар, мактаблар, шифохоналарга зарба берилишини истисно этмайди. Одамларни пойтахтни тарк этишга, бошқа шаҳарлардан кетишга мажбурлаш – бу операциянинг мақсади шундай», – деган Украина президенти.

Интервюда Зеленский Украина Москванинг тактика ўзгаришига жавоб қайтаришини, бироқ фуқаролик инфратузилмаларига оммавий зарба бермаслигини таъкидлаган.

Уларнинг энергетикамизга ҳужумларига жавобан биз уларнинг энергетикасига зарба беришимиз керак. Биринчи навбатда, нефтни қайта ишлаш заводлари ва шу кабиларга – уларга бу урушни олиб бориш учун пул келтирадиган обьектларга. Аммо биз, албатта, уларга ўхшаб дуч келган фуқаролик обьектларига зарба бермаймиз.

Якшанба куни РФ мудофаа вазирлигидагилар Зеленскийнинг огоҳлантириши ҳақида «эшитишгани»ни ва энди «ҳарбий ва ҳарбий-саноат обьектлари, шунингдек, улар билан алоқадор бўлган инфратузилмалар»га ҳужумлар кучайтирилишини маълум қилди.

Россия ҳарбий идораси вазият кескинлашуви учун жавобгарликни бевосита Зеленскийга юклаган ва «Украина аҳолиси [Россия зарбалари кучайиши] учун фақат Киев режими раҳбарини айблаши кераклиги»ни таъкидлаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп сентабр ойида икки марта Зеленскийни Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатишга чақирганди – Америка президенти фикрича, бундай зарбалар жаҳон бозорида дизел тақчиллигини юзага келтирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.