Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
У аввал Бекобод туманига раҳбарлик қилаётганди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У бунгача Бекобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Эркинжон Турдимов эса бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди.
Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган. Кейинчалик у Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган.

