Запорижжяга бир суткада 917 та зарба берилди - Украина расмийлари
Украина расмийларига кўра, 27 июлга ўтар кечаси Россиянинг Запорижжя вилоятига ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна 13 киши яраланган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров сўнгги бир суткада ҳудуддаги 45 та аҳоли пунктига жами 917 та зарба берилганини маълум қилди.

Украина расмийларининг ма'лум қилишича, Запорижжя вилоятига бир сутка ичида 917 марта ҳужум уюштирилган.

