Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис ушланди
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандиснинг қилмишлари фош бўлди. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган ҳамда халқ орасида «Чинни бозор» номи билан танилган «Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплекси»да фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг (ЯТТ) дўконида солиқ текшируви ўтказилган. Натижада, тадбиркор савдо тушумларини мобил иловалар орқали ўзининг...

Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис ушланган
Зангиотада солиқчи ва Бувайда туманида муҳандиснинг ноқонуний фаолиятлари фош этилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган ва халқ орасида «Чинни бозор» деб аталадиган «Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплекси»да фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг (ЯТТ) дўконида солиқ текшируви ўтказилди.
Текширув натижасида, тадбиркор савдо тушумларини мобил иловалар орқали ўзининг шахсий банк пластик картасига ўтказиб, ЯТТ ҳисоб рақамига кирим қилмаганлиги аниқланган.
Зангиота тумани Солиқ инспексиясининг бош инспектори эса ЯТТга 160 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилишини айтиб, уни бартараф этиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчининг топшириғи билан тадбиркордан ушбу пул маблағини олган пайтда унинг воситачиси ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам кузатилиб, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бувайда тумани Электр таъминоти корхонаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи тадбиркордан ноқонуний равишда 1000 АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, муҳандис ўз ҳудудида қуёш панелларини ўрнатиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субьектларни мижоз сифатида тадбиркорга йўналтириш, панелларни ўрнатиш бўйича керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва техник шарт олиб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

