Маҳаллий

Зафаробод туман ҳокими ЙТҲга учради - манба

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳоким Ғайратжон Эшпўлатовга бириктирилган хизмат автомобилида юз бергани, рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлгани айтилмоқда. Ота-бола жиддий жароҳатлар олиб Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб келинган.

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради – манба

Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов 30-август куни ўзига бириктирилган КИА Селтос русумли хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинмоқда. Kun.uz'нинг бир-биридан мустақил икки манбаси маълумотига кўра, автомобил катта юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган. Шунингдек, автомобил рулида ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлгани айтилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, тан жароҳатлари олган ота-бола дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Бироқ, уларнинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли, тез ёрдам машинасида Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб кетилган.

Маълумот учун, Ғайратжон Эшпўлатов 2024-йил 5-мартидан буён Зафаробод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Бунгача у Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.