Маҳаллий

Юздан ортиқ ун ишлаб чиқарувчи корхона талабларга мос эмаслиги аниқланди

Рақобат қўмитаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси билан ҳамкорликда Жамғарма томонидан биржа савдолари орқали сотилган буғдойни харид қилган ун ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субьектларини қайта хатловдан ўтказди.

Юздан ортиқ ун ишлаб чиқарувчи корхона талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди

Хатлов якунларига кўра, республикада ун ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 301 та тадбиркорлик субьекти борлиги аниқланди.

Шулардан 49 таси ўз ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлмасдан, давлат шартномалари асосида фаолият юритаётгани, 22 таси вақтинча ишламаётгани, 6 тасининг фаолияти тўхтатилгани, 42 тасида мувофиқлик сертификати, 8 тасида эса санитария-эпидемиологик хулоса мавжуд эмаслиги билдирилди.

Рақобат қўмитаси томонидан Жамғарма буғдойини харид қилган корхоналар томонидан ундан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ҳамда ушбу соҳадаги тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тегишли инстансияларга киритилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.