Дунё

«Юрагим тилка-пора бўлган». Эд Ширан Масклеморе билан боғлиқ ҳолат учун узр сўради

Британиялик қўшиқчи Эд Ширан фаластинликларни қўллаб-қувватловчи шиорлар туфайли консерт дастуридан четлатилган репер Масклеморе билан боғлиқ можародан кейинги илк консертини ўтказди.

«Юрагим тилка-пора бўлган». Эд Ширан Масклеморе билан боғлиқ ҳолат учун узр сўради

Ширан хато қилганини тан олди ва Яқин Шарқдаги можаро ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳеч қачон активист-мусиқачи бўлишни хоҳламаганман, аммо бу вазият туфайли сўз эркинлиги ва сайёрадаги энг мураккаб сиёсий масала ҳақидаги муҳим ва қизғин баҳс марказига тушиб қолдим», – деди Ширан Филаделфиядаги консерти аввалида.

Лооп Тоурънинг 4-сентабр куни Ню Жерсида бўлиб ўтган илк консертида даврани қизитиш учун саҳнага чиққан америкалик репер Масклеморе «Фаластинга озодлик!» дея ҳайқирганди.

У 2024-йилда Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига ҳужуми чоғида ҳалок бўлган беш ёшли қизалоқ хотирасига бағишланган Ҳинд'с Ҳалл номли қўшиғи тақдимоти вақтида ҳам шундай йўл тутганди. Ушбу қўшиқ орқали мусиқачи Колумбия университетида Исроил ҳаракатларига қарши норозилик билдирган талабаларни ҳам қўллаб-қувватлаганди.

5-сентабр кунги консертда эса Масклеморе яҳудий мухлисларга мурожаат қилиб, «Исроил ва апартеидни танқид қилиш, геноцидга норозилик билдириш – барча яҳудийларни танқид қилиш эмаслиги»ни айтади.

Исроил ҳукумати бир неча бор Ғазода апартеид ва геноцид уюштириш ҳақидаги айбловларни рад этган.

Репернинг бу хатти-ҳаракати Исроилни қўлловчи гуруҳлар танқидига сабаб бўлди, жумладан, Масклемореъни тур доирасидаги кейинги консертлардан четлатиш талаби билан петиция ҳам уюштирилди.

Шундан кейин Масклемореънинг тур доирасидаги чиқишлари бекор қилинди, миллиардер Роберт Крафт эса ўзига тегишли стадионда ушбу репернинг қўшиқ куйлашига йўл қўймасликни талаб қилди.

Америка яҳудийлар жамоасига мансуб ва Исроилни қўллаб-қувватловчи Крафт реперни нафрат уйғотишда айблади. У қўшиқчи «фақат танлаб олинган маълумотларни тарқатиши ва Ҳамас ҳаракатларини эътиборсиз қолдириши»ни таъкидлаган.

Шундан сўнг, Шираннинг консертларини қиздириш учун жалб этилган барча санъаткорлар репер билан бирдамлик сифатида гастролда қатнашишдан бош тортди.

Бу можаро сабаб Шираннинг АҚШ бўйлаб гастролининг қолган қисмига қизиқиш пасайди, нархи арзонлаштирилганига қарамай, чипталар сотилмай қолди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.