Маҳаллий

«Юқорида танишларимиз бор»: газга улаш учун пул олган шахсларга иш очилди

Наманган вилоятининг Поп туманида икки хонадонга табиий газ тармоғини тортиб келиш ва тегишли рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, 2,1 минг доллар сўраган икки шахс ушланди. Улар пулнинг 1,9 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Юқорида танишларимиз бор» дея газга улаш учун пул олган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Поп тумангаз» оператори Н.Р. ва аввал судланган фуқаро П.З. фуқаролар Z.Yu. ва S.Yu.нинг уйларига табиий газ тармоғини тортиб келиш ҳамда рухсатнома олиб беришни ваъда қилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, улар бу хизматни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 2 100 АҚШ доллари талаб қилишган.

Ушбу сумманинг 200 доллари аввал фирибгарлик йўли билан олинган. Тезкор тадбир давомида эса гумонланувчилар қолган 1 900 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Терговга қадар текширув жараёнида Н.Р. томонидан аввал олинган 200 доллар қайтарилган ва бу процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.