Юнусободдаги кўприкда Тоёта ва Траскер 2 тўқнашди
12-октабр куни соат 23:10 ларда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидан ўтувчи кўприк устида Тоёта ва Траскер 2 автомобиллари тўқнашди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

Юнусободдаги кўприкда Тоёта ва Траскер 2 тўқнашди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Тоёта автомобилини бошқарган 2007-йилда туғилган М.Ж. бошқарувни йўқотиб, оралиқ масофани сақлай олмаган.
Шу сабаб у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган, 1980-йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Траскер 2 автомобили билан тўқнашган.
ЙҲХБнинг билдиришича, ҳар икки ҳайдовчи ҳушёр ҳолатда бўлган ва ҳодиса жойидан кетиб қолмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

