Йўлда безорилик қилган ҳайдовчига қандай жазо берилади?
Йўл безорилигини содир этган ҳайдовчига БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солинади. Шу билан бирга, у транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача маҳрум қилинади.

Йўлда безорилик қилган ҳайдовчига қандай жазо берилади?
Қонунчиликка мувофиқ, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш йўл безорилиги ҳисобланади. Шунингдек, ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш, яъни дрифт қилиш ҳам шу турдаги ҳаракатлар сирасига киради.
Ҳайдовчининг ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз, кескин тарзда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши ҳам йўл безорилиги деб баҳоланади.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш учун ҳам мазкур жавобгарлик белгиланган.

