Ёзувчи Набижон Боқийга уй берилди
Адибга уй калитини Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Президент номидан совға сифатида топширди.

Ёзувчи Набижон Боқийга уй берилди
Ёзувчи ва таржимон Набижон Боқийга давлат томонидан уй ажратилди. Адибга уй калитини Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Президент номидан совға сифатида топширди.
Набижон Боқий, аввало, Абдулла Қодирийнинг қатағон қилинишига бағишланган «Қатлнома» асари билан танилган.
Адиб 1956-йил 7-ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. 1984 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Унинг «Бир муҳаббат қиссаси», «Гулзамира», «Чингиз афандига мактублар», «Анвар пошонинг васияти» каби асарлари нашр этилган. Набижон Боқий таржимон сифатида ҳам фаолият юритган. Жумладан, Роберт Луис Стивенсоннинг «Меросхўр» ва «Катриона» романларини ўзбек тилига ўгирган.
Ёзувчи 1996 йили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

