Технология

ЁуТубе видеодаги кўришлар сонини ҳисоблаш қоидаларини ўзгартиради

ЁуТубе 24-августдан бошлаб видеони ишга тушириш биланоқ кўришлар сонини ҳисоблай бошлайди.

ЁуТубе видеолардаги кўришлар сонини ҳисоблаш тартибини ўзгартирмоқда.

24-августдан бошлаб, ЁуТубе видеони ишга тушириш биланоқ, яъни биринчи кадр пайдо бўлиши билан кўришлар сонини ҳисоблай бошлайди. Бу янги тизим бутун дунё бўйлаб барча форматдаги видеолар учун жорий этилади. Бу ҳақда платформанинг расмий маълумотномасида хабар берилган.

Илгари платформа форматга қараб кўришлар сонини ҳисоблашнинг турли усулларидан фойдаланарди. Энди ЁуТубе бу кўрсаткични стандартлаштиришга қарор қилди. Компания бу ўзгаришни кўрсаткични ягона стандартга келтириш ва муаллифларга "ўз видеосининг қамрови ҳақида тўлиқроқ тасаввур бериш" истаги билан изоҳлади.

Платформанинг таъкидлашича, янги тизим монетизацияга таъсир қилмайди: тўловлар аввалгидек жалб қилинган кўришлар ва кўриш соатлари асосида ҳисобланади.

Видеони ишга туширгандан сўнг уни кўришда давом этган фойдаланувчилар сони ЁуТубе Аналйтиссъда сақланиб қолади.

Тҳе Верге нашрининг ёзишича, кўришлар сонини ҳисоблашнинг шунга ўхшаш алгоритми ТикТок ва Инстаграмъда ҳам мавжуд. Х ижтимоий тармоғида эса томоша, агар фойдаланувчи видеони камида икки сония кўрса, ҳисобга олинади. Нашр маълумотларига кўра, ўтган йили ЁуТубе бу усулни ЁуТубе Шорц учун қўллаган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.