Ёқилғи-энергетика соҳасида ягона рақамли платформа жорий этилади
Платформа 2027-йил 1-июлдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш

Ёқилғи-энергетика соҳасида ягона рақамли платформа жорий этилади
Ёқилғи-энергетика тармоғи янада ривожлантирилади.
«Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармони (ПФ–202-сон, 22.09.2026-й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги (Вазирлик) томонидан ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ва истеъмолчиларига шартномавий, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинади.
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (Регулятор) зиммасига электр энергияси билан бирга табиий ва суюлтирилган газ таъминотида ҳам бозор тамойилларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда тартибга солиш вазифалари юклатилади.
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясига (Инспексия) қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга йўналтирилган превентив назорат моделига асосланган вазифалар юклатилади.
Ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари тегишлилиги бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, узатиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва сотиш бўйича хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошириш вазифасини бажаради.
2027-йил 1-июлдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси (Рақамли платформа) жорий этилади.

