Сиёсат

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Суюлтирилган углеводород газини газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида беришда БҲМнинг 5 бараваригача жарима

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

Қонун (1186-сон, 02.11.2026-й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, обьектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструксия қилиш ва қурилиши тугалланган обьектни фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида:

- ваколатли орган ҳамда хулоса берувчиларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функсияларни бажаришига ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда аралашиш:

- БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан маиший газ баллонларида бериш:

- БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг учинчи шахслар ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёнғин юзага келиши натижасида зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини, шунингдек ушбу обьектларни ёнғиндан мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги:

- мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ёнғин аудитини ўтказишга оид қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларни бузиш:

- фуқароларга БҲМнинг 15 баравари, мансабдор шахсларга эса 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.