Ёмғирсиз, аммо туман билан: Ўзбекистонда 6 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
6 октябрда Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда. Тошкентда кечаси 7–9°, кундузи — 18–20° бўлади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин. Энг иссиқ ҳаво жанубда кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 20–25° гача кўтарилади. Фарғона водийсида кундузи 15–20° бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ҳарорат […] бўлади.

Ёғингарчиликсиз, аммо туман билан: Ўзбекистонда 6 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво
6 октябрь куни Ўзбекистонда ўзгарувчан булутли об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир ёғиши прогноз қилинмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Тошкентда кечаси 7–9°, кундузи 18–20° илиқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.
Энг иссиқ об-ҳаво жанубда кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 20–25° гача кўтарилади. Фарғона водийсида кундузи 15–20° илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ҳарорат 0–5°, кундузи 10–15° илиқни ташкил этади. Бу ерда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин.

